Германия канцлери Олаф Шольцнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида ёзгандик ва бугун, Ўзбекистон президенти ва канцлернинг ўзаро музокаралари натижасида умумий декларация қабул килинган.
Ундан ташқари, канцлернинг расмий ташрифи мобайнида, икки томонлама 8 та ҳужжат ҳам имзоланган:
- миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро келишув;
- ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро декларация;
- “Яшил марказий Осиё” ташаббуси доирасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро декларация;
- Критик минераллар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;
- Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишув;
- Париж келишуви доирасида иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик ҳақида меморандум.
Юқорида айтилган ҳужжатлардан ташқари, 2024-2026 йилларда технологик ва саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида дастур қабул қилинди. Ўзбекистон ва Германия илғор ташкилотлари орасида ҳамкорлик бўйича келишувлар ва контрактлар имзоланди.