Фарғонада аёллар кийиниш хонасидан топилган камерага ойдинлик киритилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада аёллар кийиниш хонасидан яширин камера топилганлиги ҳақида видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати томонидан ушбу вазиятга ойдинлик киритилди. Расмий хабарга кўра, ҳолат Фарғона вилояти педагогик маҳорат марказида юзага келган ва камерани марказ ўқитувчиларидан бири ўрнатган.

Марказ ходимининг жавобларига кўра, ушбу хона кийим алмаштириш хонаси эмас, балки дарс ўтиладиган ўқув хонаси ва мазкур марказ ишчисининг иқрорига кўра, қилинган хато фақатгина камера яширин ўрнатилганлигида бўлган ва ўз қилган ишидан афсусланишини таъкидлаган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда ва ҳуқуқий баҳо берилиши айтилган.