Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш

Қўқондаги Indorama заводида аммиак сизиб чиқди

2025 йил 16 май куни чамаси соат 20:30 Қўқон шаҳридаги Indorama Kokand Fertilizers & Chemicals заводида аммиак сизиб чиқди, бу ҳақда Ўзбекистон Миллий гвардиясининг Фарғона вилояти бўйича матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, суюқ аммиак темир йўл цистернасидан махсус идишга ўтказилаётган вақтда шланг узилиши натижасида аммиакнинг тахминан 10% завод ҳудудига сизиб чиққан.

Воқеа жойига Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, ИИБ ва ФВБ ходимлари етиб келган.

Завод ходимлари ва бошқа фуқаролар хавфсиз жойга эвакуация қилинган. 10 га яқин киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

ФВВ хабар беришича, ёрдам сўраб 7 киши мурожаат қилган, улар кўрикдан сўнг уйларига қайтарилган.

Заводга олиб борувчи йўллар ёпилган. Фавқулодда вазият бартараф этилган. Аҳолидан ваҳимага берилмаслик сўралган, дейилади хабарда.