
Ўзбекистондаги кўчалар ва йўлларни кесиб ўтувчи бир қатор темир йўл кесишмаларида «Тўхташ» йўл белгилари тартибга солинадиган светофорларга алмаштирилади.
Бу президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўзда тутилган, дея хабар берди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.
«Ҳозирги вақтда автомобиль йўлларини кесиб ўтувчи баъзи темир йўл кесишмаларида, ҳатто кун ёки ҳафта давомида поездлар ҳаракати бўлмаса ҳам, ҳайдовчилар белги олдида тўхташга мажбур бўлмоқда, бу эса узун тирбандликларнинг юзага келишига олиб келмоқда», — дейилади хабарда.
Тошкент шаҳрида Фарғона йўли, Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмаси, Кичик ҳалқа йўлида (Қушбеги) шу каби кесишмалар мавжуд.