
Ўзбекистонда йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган йўл бўлакларида соат 23:00 дан 6:00 гача барча транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди. Бу ҳақда ҳукумат қарор қабул қилди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, ўзгаришлар ҳужжат имзоланган кундан бошлаб — 2025 йил 15 майдан кучга кирди.
Ҳозирда «А» ҳарфи билан белгиланган йўл бўлакларида бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган.
«Барча автобус йўналишлари деярли соат 23:00 дан кейин ўз ишини якунлашини инобатга олиб ҳамда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, шу вақтдан тонгги соат 6:00 гача бундай йўл бўлакларида бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилади ва бу қоидабузарлик ҳисобланмайди», — деди давлат раҳбарининг матбуот котиби.