Тошкентнинг Сергели туманида йирик ёнғин бартараф этилди

Чоршанба, 2025 йил 14 май куни тахминан соат 11:03 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Сергели тумани Нилуфар кўчасидаги омборда ёнғин содир бўлгани ҳақида маълумот келиб тушди, дея хабар берди ФВВ матбуот хизмати.

Осмонга кўтарилаётган қора тутун булутлари акс этган ёнғин видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 11:05 да етиб келди, жами ёнғинни ўчиришда 12 та экипаж иштирок этди. Ёнғин соат 12:15 да локализация қилинди ва соат 13:31 да тўлиқ бартараф этилди.

Воқеа жойида фавқулодда вазиятлар вазири Ботир Қурбонхўжаев ва биринчи ўринбосари Санжар Зупаровлар бор.

Жабрланганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.