2025 йил 1 майдан Ўзбекистонда газ ва электр нархлари

Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йилдаги 204-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда 2025 йил 1 майдан электр энергияси ва газ учун янги нархлар белгиланган.

Электр энергиясининг нархлари

Маиший истеъмолчилар (аҳоли учун, ойига)

Истеъмол ҳажмига кўраНарх (ҳар бир кВт учун)
ойига 200 кВт соатгача600 сўм
ойига 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача800 сўм
ойига 501 кВт соатдан 1000 кВт соатгача1000 сўм
ойига 1001 кВт соатдан 5000 кВт соатгача1500 сўм
ойига 5001 кВт соатдан 10000 кВт соатгача1750 сўм
ойига 10001 кВт соат ва ундан юқори2000 сўм

Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб

Истеъмол ҳажмига кўраНарх (ҳар бир кВт учун)
ойига 200 кВт соатгача300 сўм
ойига 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача400 сўм
ойига 501 кВт соатдан 1000 кВт соатгача500 сўм
ойига 1001 кВт соатдан 5000 кВт соатгача750 сўм
ойига 5001 кВт соатдан 10000 кВт соатгача875 сўм
ойига 10001 кВт соат ва ундан юқори1000 сўм

Табиий газ

Маиший истеъмолчилар (аҳоли учун, ойига)

Истеъмол ҳажмига кўра (ноябрь-февраль ойларида, газ ҳисоблагичи ўрнатилган бўлса)Нарх (ҳар 1 м.3 учун)
ойига 500 куб метргача1000 сўм
ойига 501 куб метрдан 2500 куб метргача1800 сўм
ойига 2501 куб метрдан 5000 куб метргача2100 сўм
ойига 5001 куб метрдан 10000 куб метргача2500 сўм
ойига 10001 куб метр ва ундан юқори3000 сўм
Истеъмол ҳажмига кўра (март-октябрь ойларида, газ ҳисоблагичи ўрнатилган бўлса)Нарх (ҳар 1 м.3 учун)
ойига 100 куб метргача1000 сўм
ойига 101 куб метрдан 2500 куб метргача1800 сўм
ойига 2501 куб метрдан 5000 куб метргача2100 сўм
ойига 5001 куб метрдан 10000 куб метргача2500 сўм
ойига 10001 куб метр ва ундан юқори3000 сўм

2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг БАЗАВИЙ МЕЪЁРЛАРИ

Электр энергияси – Бир ойлик базавий меъёр – 200 кВт


Табиий газ (иситиш мавсумида) – Бир ойлик базавий меъёр – 500 м.3

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида: октябрь – февраль ойлари
  • Бошқа ҳудудларда: ноябрь-февраль ойлари

Табиий газ (бошқа мавсумда) – Бир ойлик базавий меъёр – 100 м.3

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида: март – сентябрь ойлари
  • Бошқа ҳудудларда: март-октябрь ойлари