Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб ўйинлари натижалари (видео)

2025 йил 16 апрель куни бўлиб ўтган UEFA Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Интер” (Италия) — “Бавария” (Германия): 2:2 (умумий ҳисоб: 4:3)

Миланнинг “Сан-Сиро” стадионида ўтган беллашувда “Интер” жамоаси “Бавария”га қарши дуранг ўйнаб, умумий ҳисобда 4:3 натижа билан ярим финалга йўл олди. Лаутаро Мартинес ва Бенжамин Павар Интер учун гол муаллифлари бўлишди. “Бавария” сафида Ҳарри Кейн ва Эрик Дайер гол урдилар.

“Реал Мадрид” (Испания) — “Арсенал” (Англия): 1:2 (умумий ҳисоб: 1:5)

Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида “Арсенал” жамоаси Реал Мадридни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу натижа билан “Арсенал” умумий ҳисобда 5:1 билан ярим финалга чиқди. Букaйо Сака ва Габриэл Мартинелли гол муаллифлари бўлишди. “Реал Мадрид”нинг ягона голи Винисиус Жуниор томонидан киритилди.

Ярим финал жуфтликлари:

  • Арсенал (Англия) — Пари Сен-Жермен (Франция)
  • Интер (Италия) — Барселона (Испания)

Ярим финал учрашувлари 2025 йил 29-30 апрель ва 6-7 май кунлари бўлиб ўтади.