Ўзбекистонда мопед ва скутерлар учун ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш муддати октябрга кўчирилди

Мопедларга права

Мопед ва скутерларини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаби 2025 йил 1 октябрдан амалга киритилади. 2025 йил 12 апрелда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарорида назарда тутилган.

2024 йил 8 июль ва 9 августдаги ҳукумат қарорларига мувофиқ, Ўзбекистонда 2025 йил 1 мартдан мопед ва скутерлар учун янги талаблар жорий этилиши режалаштирилган эди: давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат рақам белгилари олиш ва уларни бошқариш учун «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш.

Вазирлар маҳкамасининг янги ҳужжати мазкур талабни — ҳайдовчилик гувоҳномаси бўйича муддатни яна ярим йилга — 1 октябргача кўчирди.

Ҳукумат, шунингдек, фойдаланилаётган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайдиган вақтинчалик Низомнинг амал қилиш муддатини 2025 йил 30 сентябргача узайтирди.

Шартли равишда рўйхатдан ўтказиш, давлат рақам белгиларини олиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаби қуйидаги транспорт воситалари ҳайдовчиларига тегишли: двигатель ҳажми 25 дан 50 куб. см гача бўлган ёки электродвигатель қуввати 0,25 дан 4 кВт гача ва максимал тезлиги 25 дан 50 км/соатгача бўлган мопед ва скутерлар.