
Тошкентда Олимпия шаҳарчаси ҳудудида жойлашган Янги Ўзбекистон кўчасида тоннель қурилиши бошланиши муносабати билан 2025 йил 13 апрелдан 1 сентябргача транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақида пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ёпиладиган қисм: CAEX кўргазма мажмуасидан Янги Ўзбекистон боғи кириш қисмигача бўлган масофа. Ҳайдовчилар учун айланма йўл ташкил қилинади.