Англия кубоги 1/4 финал. “Борнмут” – “Манчестер Сити” 1:2

2025 йил 30 март куни Англия кубоги 1/4 финал босқичининг ўйинлари бўлиб ўтди ва “Манчестер Сити” меҳмонда “Борнмут”га қарши майдонга тушди. “Шаҳарликлар” сафида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ўйин бошидан ҳаракат қилди ва 2-тайм бошида ўзгартирилди. 37-дақиқада сариқ карточка олгани ҳам ўзгартирилишига қўшимча туртки бўлган бўлиши мумкин.

Биринчи таймдан сўнг ортда бораётган “Манчестер Сити” иккинчи таймда Эрлинг Холанн ва Омар Мармушларнинг голидан сўнг, ўйинни 1-2 ҳисобида ғалаба билан якунлади.

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги тўлиқ статистикаси билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Кубокнинг бошқа учрашувида “Престон Норт Энд” ўз майдонида “Астон Вилла”га қарши ўйнаган бўлишига қарамасдан, 0-3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Эслатиб ўтамиз, Англия кубоги ўйинлари 1 та ўйиндан иборат бўлади.