Tesla ўз “Giga Train” номли биринчи тўлиқ электроэнергияда юрувчи поезд ҳақида эълон қилди. Ушбу поезд Берлинда, оралиқ масофаси тахминан 32 км бўлган “Erkner” ва “Tesla Sud” бекатлари орасида, Tesla ишлаб чиқариш заводига қатнаши кутилмоқда. Поезд сиғими 500 киши. Шу жумладан, 120 ўриндиқ ва велосипедлар учун ҳам жойга эга. Поезд фақатгина Tesla ходимлари учун эмас, балки оддий йўловчилар учун ҳам бепул бўлиши кутилмоқда.
Тахминларга кўра, кунига ҳар 8 соатда 1 марта, кунига 3 та юришида 4500 кишини (Tesla заводига ва ортга) транспортировка қилади. Оралиқ масофада яна бир бекат қурилиши режалаштирилган.