Об-ҳаво: 15-16 март 2025 (дам олиш кунлари)

2025 йил 15-16 март кунлари Ўзбекистон бўйлаб илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади, деб хабар берди Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати тунги пайтда асосан +4…+9 даража Цельсий, кундузи эса +17…+22 даража, мамлакатнинг жанубий ҳудудлари ва чўл зоналарида +25 даражагача бўлиши кутилмоқда.

Шамол шарқий йўналишда 7−12 м/с тезликда эсади.

Тошкентда шанба ва якшанба кунлари кам булутли, ёмғир ёғмайди. Шамол шарқий йўналишда, кучсиздан ўртача тезликкача бўлади.

Ҳаво ҳарорати тунги пайтда +7…+9, кундузи эса +19…+22 даража бўлади.