Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда санитария ва тозаликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратаётганини маълум қилди. Бу борада фуқароларнинг мурожаатлари инобатга олинмоқда ва тегишли чоралар кўрилмоқда.
Ҳокимлик ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда шаҳарда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаётган қоидбузарларга нисбатан оммавий рейдлар ўтказмоқда. Ушбу шахсларга нисбатан мавжуд маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ жазо чоралари қўлланилади.
Шаҳарда тозалик ва тартибни сақлаш – ҳар бир фуқаронинг жавобгарлиги ҳисобланади. Ҳокимлик барча аҳолини белгиланган қоидаларга риоя этишга, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга ва шаҳарнинг ифлосланишига йўл қўймасликка чақирмоқда.
Тошкент – барчамиз учун умумий уй. Уни биргаликда тоза сақлашга ҳисса қўшайлик!