Футбол: ОЧЛ 1/8 финал. “Ал-Ҳилол” – “Пахтакор” 4:0

2025 йил 12 март куни Ўзбекистон вақти билан соат 01:00 да, футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичининг жавоб учрашувида “Ал-Ҳилол” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди. Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашувда “Пахтакор” ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ар-Риёдда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар йирик, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди.