2025 йил 7 мартга ўтар кечаси футбол бўйича Европа лигасининг 1/8 финал босқичининг биринчи учрашувида “Рома” ўз уйида “Атлетик Бильбао”ни қабул қилди ва ўйин давомида ҳисобда ортда бора туриб, ўйин сўнгида қўшимча берилган вақтда ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг голи ёрдамида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жавоб учрашуви 13 мартга белгиланган.