2025 йил 25 февраль куни “Барселона” ва Мадриднинг “Атлетико” жамоалари ўртасида бўлиб ўтган Испания Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашуви томошабоп ва голларга бой бўлди. Олимпик Льюис Компанис стадионида ўтган бу баҳс 4:4 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида Атлетико жамоаси кучли босим ўтказиб, 6 дақиқа ичида Хулиан Альварес (1′) ва Антуан Гризманнинг (6′) голлари орқали 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Бироқ, Барселона тезда ўзини тиклаб, Педри (19′), Кубарси (21′) ва Мартинеснинг (41′) голлари билан танаффусга пешқадам сифатида йўл олди.
Иккинчи бўлимда “Барселона”да Роберт Левандовски (74′) гол уриб, ҳисобни 4:2 га етказди. Шунга қарамай, Атлетико бош мураббийи Диего Симеоненинг тактика ўзгаришлари самара бериб, Маркос Льоренте (84′) ва Александр Серлотнинг (90′ + 3) голлари билан меҳмонлар ҳисобни яна тенглаштиришга муваффақ бўлишди.
Ушбу дуранг натижа билан ярим финалнинг тақдири Мадридда бўлиб ўтадиган жавоб учрашувига қолди. Бу баҳсда қайси жамоа ғалаба қозонса, финалга йўл олади.