Элдор Шомуродов Италия чемпионатида гол урди (видео)

2025 йил 25 февралга ўтар кечаси, футбол бўйича Италия чемпионати 26-турида “Рома” ўз уйида “Монца”ни қабул қилди ва йирик 4-0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ғалабага ўзбекистонлик Элдор Шомуродов катта ҳисса қўшди. Ўйиннинг 10-дақиқасида, унинг тўп узатишидан сўнг Алексис Салемакерс ҳисобни очган бўлса, 32-дақиқага келиб, ўнг томондан узатилган тўпни, бош зарбаси билан дарвоза томон йўналтирди ва ҳисобни йириклаштирди (2-0).

2025 йил 25 феврал санасига кўра, Элдор Шомуродов Италия чемпионатининг 2024/2025 йил мавсумида, “Рома” сафида 15 марта ўйинга тушди, 2 та гол урган ва 1 та ассист (унинг тўп узатишидан сўнг гол урилган) амалга оширган.