2025 йил 11 февраль кунлари Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг дастлабки ўйинлари ўтказилди ва қуйидаги натижалар қайд этилди:
Брест – ПСЖ 0-3
Ювентус – ПСВ Эйндховен 2-1
Манчестер Сити – Реал Мадрид 2-3
Спортинг – Боруссия Дортмуд 0-3
Марказий ўйин Англияда, яъни Манчестер Сити ва Реал Мадрид жамоалари орасида бўлиб ўтди. Ўйинда икки бор олдинда бораётган Манчестер Сити, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида 2 та гол ўтказиб юбориб, мағлубиятга учради. Англияликлар сафида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди. Унинг тўлиқ статистикаси билан ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Ушбу босқичнинг қолган ўйинлари 13 февраль кунига режалаштирилган:
Брюгге – Аталанта
Монако – Бенфика
Селтик – Бавария Мюнхен
Фейеноорд – Милан