2025 йил 30 январь куни 17:00 атрофида, Насаф кўчаси бўйлаб 19 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Nexia-3 автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Машинада ҳайдовчидан ташқари, яна 2 нафар дўсти ҳам бўлган. Автоулов билан “дрифт” қилмочқи бўлган пайтда, тезликни инобатга олмаган ва натижада, автомобиль дарахтга урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида йўловчи 2 нафар 19 ёшли ўсмир воқеа жойида ҳалок бўлди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.