Бир двигатели ишдан чиққан Uzbekistan Airways самолёти Москвада муваффақиятли қўнди

15 январь куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9607 рейси Россия аэропортига қўниш пайтида двигателлардан бири ишдан чиқишига дуч келди. Бу ҳақида авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

“Бухоро—Москва (Внуково) йўналиши бўйича ҳаракатланган Airbus A320 самолёти экипажи зудлик билан зарур чораларни кўриб, Внуково аэропортига қўнишни давом эттириш ҳақида қарор қабул қилди. Қўниш муваффақиятли амалга оширилди ва самолётда 132 нафар йўловчи бўлган” – дейилади хабарда.

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг техник хизматлари ҳаво кемасини тиклаш ишларини олиб бормоқда. Москвадан Внуковога режалаштирилган рейсларни ўз вақтида амалга ошириш учун резерв ҳаво кемаси йўлга чиққан.

Авиакомпания юзага келган ноқулайликлар ва ушбу самолётда режалаштирилган рейслар кечикиши мумкинлиги учун узр сўради.