Самарқанд вилоятида “қўлбола” алкоголидан 5 киши вафот этди

2025 йил 11 январь куни Самарқандда 5 нафар эркак, “қўлбола” услубида тайёрлаган алкоголдан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақида “Millar” дастурида хабар берилди. Улардан 4 нафари ўз уйида, яна бири касалхонада жон берган. Уларнинг ёши 39 ва 72 орасида бўлган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари кетмоқда. Тиббий ва кимёвий экспертизалар олиш режалаштирилган.

“Қўлбола” алкоголь ичимлик билан савдо қилган фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4 қисм “а” бандига кўра (ишлаб чиқариш, сақлаш, сотиш мақсадида ташиш ёки хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни сотиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш, инсон қурбонликларига олиб келган ҳолларда / 7 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади), жиноят иши қўзғатилган.