Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 31/08/2024

Кўчмас мулкни суд қарори ва компенсациясиз бузиш мумкин эмас

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 29 август куни амалдаги (янги) Конституцияга мувофиқ ва қонунчилик ҳужжатларини тартибга солувчи тузатишлар киритувчи ҳужжатини имзолади.

Уй-жой кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, қонун асосида фуқаронинг уй-жойи давлат мақсадлари учун олинадиган бўлса, унга олдиндан уй нархи ва шу вазият билан боғлиқ бўлган бошқа ҳаражатлари тўлиқлигича қопланиши керак.

Ундан ташқари, бинонинг ташқи кўринишини ўзгартириш, қайта қуриш ва бузиш ишлари шаҳарсозлик қонунчилиги асосида амалга оширилади. Олдинги талқинда, бундай ҳаракатлар ҳокимият қарорларига кўра бажарилиши мумкин эди.