Ўзбекистонда “чиройли” авторақам деярли 75 минг АҚШ долларига сотилди

Рекорд нархдаги авторақам сотилди

2024 йил 24 декабрь куни онлайн-аукционда 01 888 BBB рақами рекорд даражадаги нархга, яъни 965.25 млн сўмга (деярли 75 минг АҚШ доллари) сотилди. Ким ошди савдоси 3 соатдан ортиқ давом этди ва 62 та таклифдан сўнг якунланди.