Azerbaijan Airlines самолёти Козоғистонда ҳалокатга учради

Azerbaijan Airlinesнинг “Боку-Грозний” йўналиши бўйича парвозни амалга оширган Embraer ERJ-190 самолёти Қозоғистоннинг Актау шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Самолётни ичида 62 йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзолари бўлган.

Ҳозирдаги маълумотларга кўра, самолётда бўлганларнинг 37 нафари Озарбайжон, 6 нафари Қозоғистон, 3 киши Қирғизистон ва 16 нафари Россия фуқаролари.

Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Альназарованинг изоҳига кўра, 6 киши тирик қолган ва ҳолати “оғир”. Бироз вақт ўтгандан сўнг, 12 киши, шу жумладан, 1 ёш бола турли жароҳатлар билан Актау шаҳридаги шифохоналарга етказилган.

Қозоғистон Республикаси президенти Касим-Жомарт Токаевнинг буйруғига кўра, ушбу воқеани ўрганиш бўйича махсус комиссия тузилди ва унга бош вазир ўринбосари Канат Бозумбаев бошчилик қилади.