Депутатлар маҳбусларга видеоучрашувлар жорий этишни муҳокама қилишмоқда

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 17 декабрь куни қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, озодликдан маҳрум этилган шахсларга масофадан видеоучрашувларни амалга оширишга рухсат бериши режалаштирилган.

Қонун лойиҳаси, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали жамиятдан узоқлашишга йўл қўймаслик ва жазо муддати тугаганидан кейин реинтеграцияга ёрдам бериш мақсадида ишлаб чиқилгани ҳақида Қонунчилик палатаси матбуот хизмати томонидан маълумот берилган.

Қонунда, Ички ишлар вазирлиги томонидан ижро этиладиган жазо муассасаларида жазо ўтаётган шахслар учун видео орқали онлайн учрашувларни амалга ошириш имкониятини кўзда тутиш режалаштирилмоқда.

Масофавий видеоучрашувлар сони, жазо шароитлари ва маҳбусларнинг сақланиш шароитига қараб белгиланади. Масалан, колонияларда ва ёшлар тарбия колонияларида (ўсмирлар учун) видеоучрашувлар йилига 24 маротаба амалга оширилиши таклиф қилинган.

Янги қонун маҳкумларга оила аъзолари ва яқинлари билан мунтазам алоқа ўрнатиш имконини бериб, оилавий муносабатларни сақлаш ва жамиятга қайтишга ёрдам бериши кутилмоқда.

2023 йилнинг ёзида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, маҳкумларга видеоучрашувларни ташкил қилиш имконини берувчи қарор лойиҳасини муҳокамага қўйган эди. Бу, 2017 йил 11 августдаги президент фармони ва 2021 йил 15 октябрдаги Вазирлар маҳкамаси қароридан келиб чиқиб амалга оширилмоқда.

2023 йил 1 декабридан 2024 йил 1 февралигача №7 тарбия колониясида видеоучрашувларни ташкил қилиш бўйича экспериментал тадбирлар уюштирилган. Prisoline тизимини Inm International компанияси ўрнатган.