
Самарқанд вилояти Жомбой тумани Экология ва атроф-ҳуҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи пора олишда гумонланиб ушланди, деб хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Идора маълумотларига кўра, гумонланувчи Ж. Р. фуқаро Ж. С.дан қиймати 11 млн сўмлик компьютер жамланмасини олган. Бунинг эвазига у «Зарафшон» маҳалласидаги 150 туп терак дарахти кесиб ташлангани бўйича тўпланган материаллар юзасидан чора кўрмасликни, табиатга етказилган зарар миқдорини камайтириб кўрсатишни ҳамда автомобилни жарима майдончасидан олиб чиқишга ёрдам беришни ваъда қилган.
Ушбу факт бўйича Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.