Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Сиёсат 16/07/2026

Сардор Умурзоқов Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигига раҳбар бўлди

Сардор Ўктамович Умурзоқов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори этиб тайинланди. Шу муносабат билан у давлат раҳбарининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди, деб хабар берди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Алоҳида фармон билан президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозими тугатилди. У ушбу лавозимни 2025 йил июль ойидан бери эгаллаб келаётган эди.

У 1977 йилда туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ва Буюк Британиядаги Рединг университетини тамомлаган. 2019 йилдан Инвестициялар ва ташқи савдо вазири бўлиб ишлаган, 2020 йилдан 2022 йилгача ушбу лавозимни Бош вазир ўринбосарлиги билан бирга олиб борган. 2022 йилдан 2023 йилгача Президент администрациясига раҳбарлик қилган.

Агентлик директори вазифасини бажарувчи Абдулла Мамасаатович Абдуқодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

2025 йилнинг ноябрь ойида Стратегик ислоҳотлар агентлиги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги сифатида қайта ташкил этилган эди. 1 ноябрдан мамлакатда «мақсад — ҳаракат — натижа» тамойили бўйича стратегик режалаштириш тизимини жорий этиш режалаштирилган эди. Мувофиқлаштирувчи кенгаш янги ваколатларга эга бўлди.