Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 14/07/2026

Миллий гвардия ходими аёлни каналдан қутқармоқчи бўлиб ҳалок бўлди

Тошкентдаги «Хотира хиёбони» ёдгорлик мажмуаси яқинида Миллий гвардия ходими Бозсу каналидан аёлни қутқаришга уриниш пайтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Millar телеканали хабар берди.

Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Асрор Масуровнинг маълум қилишича, ходимлар оқим оқизиб кетаётган аёлни пайқаб қолишган. Улардан бири унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўзини сувга ташлаган. Бироқ кучли оқим сабабли бунинг иложи бўлмаган ва аёл чўкиб кетган. Миллий гвардия ходими ҳам сувдан чиқа олмаган.

Аёлнинг мурдаси ўша куниёқ топилиб, яқинларига топширилган. Ҳарбий хизматчини қидириш бўйича қидирув-қутқарув операцияси ўтказилди. Унинг ҳам жасади топилди.

Millar аниқлик киритишича, марҳум 21 ёшда бўлган. Яқин орада унинг тўйи бўлиши керак эди.