
Умид Мадаминов ва Умаржон Эгамбердиев
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги раҳбариятида кадрлар ўзгариши юз берди, деб хабар қилди идора матбуот хизмати.
Президент қарори билан Умид Маҳмудович Мамадаминов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У 2023 йил август ойидан буён энергетика вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
У ушбу лавозимда 2024 йил март ойидан буён вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Бахтиёр Маматкаримовнинг ўрнини эгаллади.
Умид Мамадаминов 1983 йил 24 январда Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат техника университетини (бакалавриат), 2015 йилда АҚШнинг Орегон технология институтини тамомлаган.
Бундан ташқари, президент қарори билан Умаржон Усмоналиевич Эгамбердиев энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
У бунгача Президентнинг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича вакили бўлинмаси етакчи инспектори лавозимида фаолият юритган.