20 декабрдан ҳаво ҳарорати яна пасаяди

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.

20-21 декабрда Ўзбекстон бўйлаб ёғингарчилик (ёмғир ва қор) бўлиб ўтади. Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда кучли ёмғир ва қор ёғиши мумкин.

21-22 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси -7…-10, кундузи 0…-3 гача бўлади.

Йўл музлаши ҳолатлари кузатилади.