
2025 йил ва 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси кўп квартирали уй-жойлар қурилиши билан боғлиқ 2057 та мурожаатни кўриб чиқди, деб хабар берди идора матбуот хизмати.
2025 йилда фуқаролар қуйидаги муаммолар бўйича мурожаат қилганлар:
- 708 та ҳолатда (33,8 фоиз) қурилиш ташкилотлари уйларни барпо этиш бўйича ишларни сифатсиз бажарган;
- 693 та ҳолатда (33,1 фоиз) уй-жой харидорга шартномада кўрсатилган муддатларда топширилмаган;
- 278 та ҳолатда (13,5 фоиз) кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундирилган;
- 27 та ҳолатда (1,3 фоиз) мурожаатлар қурилиш билан боғлиқ бошқа масалаларга тааллуқли бўлган.
2026 йилнинг январь-февраль ойларида кўп квартирали уйлардан хонадонлар сотиб олиш масалалари бўйича 350 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, уларда ҳам фуқаролар юқорида қайд этилган муаммолар ҳақида хабар берганлар.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1529 таси ёки 74,3 фоизи ижобий ҳал этилди. Истеъмолчилар фойдасига қарийб 24,4 млрд сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди.
Қўмита мисол тариқасида истеъмолчи 1,4 млрд сўм тўлаган, бироқ «С. Р.» қурувчисидан белгиланган муддатда хонадонни ололмаган ҳолатни келтирмоқда. Бундан ташқари, қурилиш ишлари сифатсиз бажарилган. Қўмита маблағларни тўлиқ ҳажмда қайтаришга ёрдам берди.