2024 йил 14 декабрда бўлиб ўтган Ўзбекистон футбол уюшмасининг навбатдаги конгрессида, 2024 йил натижаларига кўра, Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистонда “йил футболчилиси” деб тан олинди. Ушбу танловда у футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов ва “Ланс” ҳимоячиси Абдуқодир Хусановни ортда қолдирди.
Йил мураббийи сифатида, футбол бўйича U-23 терма жамоасини Олимпия ўйинларига илк бор олиб чиққан Тимур Кападзе тан олинди.