Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Коммунал 20/04/2026

Ўзбекистон қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

Жалол Арашов Ўзбекистон қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Ушбу тайинловга қадар у Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, уй-жой коммунал хўжалиги ва экология масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Жалол Арашов аввал ҳам, яъни 2022—2023 йилларда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.