Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Спорт 19/04/2026

Шахматчи Муҳаммадзоҳид Суяров Grenke Chess Open 2026 ғолиби бўлди

Ўзбекистонлик шахматчи Муҳаммадзоҳид Суяров Германияда 3500 дан ортиқ иштирокчи билан ўтказилган нуфузли Grenke Chess Open 2026 турнири ғолибига айланди.

Grenke Chess Open — анъанавий равишда Германиянинг Карлсруэ шаҳрида ўтказиладиган дунёдаги энг йирик ва энг нуфузли шахмат фестивалларидан бири. Ушбу фестиваль бир майдонда ҳам элита гроссмейстерларини, ҳам минглаб ҳаваскорларни жамлаши билан ўзига хос.

17 ёшли халқаро мастер Суяров (ФИДЕ рейтинги — 2514) классик форматдаги (90 дақиқа бутун партия учун + ҳар бир юриш учун 30 сония) мусобақаларда иштирок этди. Ўзбекистон вакили турнирни мағлубиятсиз якунлаб, имкониятдаги 9 очкодан 8 очко жамғарди.

9 тур якунларига кўра, Суяров қўшимча кўрсаткичлар бўйича рақибларини ортда қолдириб, «А» секциясида биринчи ўринни эгаллади ва 20 минг евро миқдоридаги асосий совринни қўлга киритди. Таъкидлаш жоизки, у жадвалда рейтинги ўзидан юқори бўлган бир неча гроссмейстерларни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Grenke Freestyle Chess (Фишер шахмати, фристайл-шахмат) турнирида гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов (7 очко билан 7-ўрин), Нодирбек Яқуббоев (6,5 очко билан 11-ўрин), Шамсиддин Воҳидов (6,5 очко билан 18-ўрин) ва Афруза Ҳамдамова (80-ўрин) иштирок этишди. Биринчи ўринни Винсент Кеймер, иккинчи ўринни Максим Вашье-Лаграв, учинчи ўринни Магнус Карлсен эгаллади.