Самарқандда 23 ёшли бьюти-блогер оламдан ўтди

Самарқандда Гўзал Маҳматқулова ўз ҳаётига қасд қилди

Самарқанд шаҳрида 11 декабрдан 12 декабрга ўтар кечаси 23 ёшли бьюти-блогер ва косметолог Гўзал Маҳматқулова яшаб турган уйнинг 8-қавати деразасидан ўзини ташлаб, ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақида Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Ҳодиса жойига Самарқанд шаҳар прокуратурасининг тергов-оператив гуруҳи етиб келиб, жойни кўздан кечирган ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмалари тўпланган. Шунингдек, ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Текширув ишлари

Бош прокуратура ҳозирда дастлабки текширув ишларини олиб бормоқда. Ҳодиса сабаблари ва деталлари текширув натижаларига кўра маълум бўлади.