
2026 йил 5 апрель куни Тошкент чеккасидаги Ипподром яқинида жойлашган «Бешқўрғон» бозорида кучли ёнғин содир бўлди.
Ўзбекистон ФВВ маълумотларига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар соат 15:56 да келиб тушган. Орадан тахминан бир соат ўтиб — соат 16:53 да ёнғин қуршаб олинган ва 18:18 да тўлиқ ўчирилган.
Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икрамов етиб борди. Вазият назорат остида, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати.
Хабарда жабрланганлар ҳақида маълумот йўқлиги айтилган.
Ижтимоий тармоқлардаги фото ва видеоларда сотувчилар аланга фонида дўконлардан ўз мулкларини олиб чиқаётгани акс этган.
Шунингдек, одамлар бозор яқинида жойлашган газ қуйиш шохобчасидан узоқроққа қочишга ва машиналарда кетишга ҳаракат қилишган.