Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 09/04/2026

Ўзбекистондаги қатор дорихоналар нархларни ошириб сотиш орқали 8,5 млрд сўм «ортиқча» даромад қилгани аниқланди

2025 йил ва 2026 йил бошидан буён мамлакатдаги 991 та дорихонада дори воситалари нархларини ошириб қўллаш билан боғлиқ 414,3 мингта ҳолат аниқланди, деб хабар берди Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати.

Улардан 152 та ҳолат улгуржи, 839 таси эса чакана дорихоналар ҳиссасига тўғри келган. Текширувлар якунларига кўра, истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилди, шунингдек, харидорларнинг ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилди.

Асоссиз олинган даромаднинг умумий суммаси 8,5 млрд сўмни ташкил этди.

Қўмитанинг қайд этишича, қоидабузарликлар солиқ органлари тизимида қайд этилган, шундан сўнг маълумотлар идоранинг Fair Tech ягона ахборот тизимига юборилган.

Дори воситалари нархини ошириб сотгани учун 6 та компаниянинг лицензияси бекор қилинди, улар сирасига Farm Effekt, Pharma Brend, Gipofiz Farm, Maxsudbek Biznes, The Great Farm ва Medex Group Pharm киради.