Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 06/04/2026

Тошкент вилоятида 10 минг доллар олаётган адвокат қўлга олинди. У суд ҳукмини ўзгартириб беришни ваъда қилган

Тошкент вилоятида адвокатлик бюроларидан бирининг адвокати 10 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинди, деб хабар берди Ўзбекистон ДХХ матбуот хизмати.

Тергов маълумотларига кўра, у маҳаллий фуқарога ушбу маблағ эвазига суд тизимидаги танишлари орқали чиқарилган 2 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини озодликни чеклаш жазосига ўзгартириб беришни ваъда қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ бу каби қонунбузарликлар ҳақида 1520 қисқа рақами орқали хабар бериш мумкинлигини эслатиб ўтди. Маълумот берувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.