
2026 йил 3 апрель куни Тошкент вақти билан соат 15:26 да қўшни Тожикистон Республикаси ҳудудида силкинишлар қайд этилди. Магнитудаси 5,5 га тенг бўлган ушбу табиий офат таъсири Ўзбекистоннинг шарқий ва марказий ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли томонидан ҳам сезилган.
Фарғона водийси ва Тошкентда ер қимирлаши
Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи Тошкент шаҳридан 269 км жанубий-шарқий йўналишда жойлашган. Ер силкинишининг чуқурлиги 10 км ни ташкил этган.
Ўзбекистон ҳудудида зилзиланинг сезилиш кучи қуйидагича тақсимланди:
- Фарғона вилоятида — 3 балл (эписентрдан 140 км);
- Наманган вилоятида — 2 балл (200 км);
- Андижон вилоятида — 2 балл (203 км);
- Сирдарё вилоятида — 2 балл (234 км);
- Тошкент вилоятида — 2 балл (257 км);
- Тошкент шаҳрида — 2 балл (269 км).
Зилзила координаталари: шимолий кенглик 39,27 даража, шарқий узунлик 71,01 даража.
Ҳозирда талафотлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Мутахассислар вазиятни кузатишда давом этмоқдалар.