Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 02/04/2026

Андижон вилоятида қалбаки дори воситалари ишлаб чиқарувчи 3 та яширин лаборатория аниқланди

Андижон вилоятида қалбаки дори воситалари тайёрланадиган 3 та яширин лаборатория фош этилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати.

Ушбу ноқонуний фаолиятни Андижон шаҳри ва Асака туманида яшовчи уч нафар фуқаро ўз хонадонларида ташкил қилган. Ашёвий далил сифатида жами қиймати 1,1 млрд сўмлик 122 турдаги 60 минг донадан ортиқ дори препаратлари мусодара қилинди.

ДХХ хабарига кўра, ушбу дори воситалари инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Дастлабки маълумотларга кўра, маҳсулот ишлаб чиқариш учун хомашё Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан олиб келинган. Препаратларнинг бир қисми ярим тайёр ҳолда, бир қисми эса аллақачон қайта ишланган ҳолатда топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.