Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 30/03/2026

Аббосбек Файзуллаев Uzum Bank брендининг амбассадорига айланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси юлдузи ва мамлакатнинг энг яхши футболчиси Аббосбек Файзуллаев Uzum Bank билан ҳамкорликни бошлади. Ушбу шериклик доирасида нафақат реклама кампаниялари, балки ёш спортчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ҳам кўзда тутилган.

Ҳамкорликнинг илк қадами сифатида Аббосбек Pakhtakor Kids мактаби тарбияланувчилари учун очиқ машғулот ўтказди. Маҳорат дарси якунида футболчи бўлажак чемпионларга ўз дастхати туширилган тўпларни совға қилди.

«Мен болалигимдан футбол ўйнайман. Ўз мисолимда ёшларни ўзига ишонишга ва тўхтаб қолмасликка илҳомлантиришни истайман. Uzum Bank билан ҳамкорлигимиз ёш футболчилар учун фойдали бўладиган лойиҳалар ҳақида», — дейди Аббосбек Файзуллаев.

Uzum экотизими асосчиси Жасур Жумаевнинг таъкидлашича, Аббосбекнинг жамоага қўшилиши рекламадан кўра кўпроқ ижтимоий аҳамиятга эга. Банк келгусида ҳам ёш спортчилар учун инфратузилмани ривожлантиришда давом этади. Эслатиб ўтамиз, 2025 йилдан буён Uzum Bank Ўзбекистон футбол ассоциациясининг бош ҳамкорларидан бири бўлиб, миллий терма жамоанинг ЖЧ-2026 га тайёргарлигини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Аббосбек Файзуллаев ҳақида маълумот:

Аббосбек Файзуллаев ҳозирда Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» клуби ярим ҳимоячиси ҳисобланади. У 2024 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси ва Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилган. 2025 йилда миллий терма жамоанинг тарихий натижаси — жаҳон чемпионатига йўлланма олишидаги улкан ҳиссаси учун «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланган.