Ўзбекистон ичида парвозларга талабалар учун 50% чегирма

Uzbekistan Airways университет, ўрта махсус ва махсус ўқув юртлари талабалари учун Ўзбекистон бўйлаб парвозларга 50% лик чегирма ҳақида эълон қилди. Чегирма 2024 йил 23 декабрдан 2025 йил 7 январгача “эконом” тарифи учун амал қилади.

Чегирма қўшимча равишда йиғиладиган миқдорга таъсир қилмайди, яъни, чиптани чегирма билан харид қилиш мумкин ва қолган тўловлари тўлиқлигича тўланади.

Харид вақтида талабаликни тасдиқловчи ягона давлат хизматларидан ёки ўқув юртидан маълумотнома тақдим қилиниши керак бўлади.