Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 26/03/2026

Тошкент вилоятида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан вафот этди

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида бир оиланинг уч аъзоси — 79 ёшли аёл, унинг 37 ёшли набираси ва 17 ёшли чевараси ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Туман прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Ўзбекистонда ис гази ҳар йили ўнлаб ўлим ва заҳарланиш ҳолатларига сабаб бўлмоқда.

«Ҳудудгазтаъминот» компанияси аввалроқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун газ ва ис газини аниқловчи датчиклардан фойдаланишни тавсия қилган эди.