
Ўзбекистон чегара ва божхона хизматлари Афғонистондан картошка кўринишида ниқобланган 72,3 кг гашиш моддасини олиб киришга бўлган уринишни тўхтатиб қолди.
ДХХ матбуот хизматининг хабар беришича, Сурхондарё вилояти Термиз туманида яшовчи 25 ёшли шахс бошқарувидаги юк машинаси тиркамасидаги картошкалар текширилганда, картошка шаклидаги 222 та ўрам топилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, юкни Россияга олиб бориш режалаштирилган.
Йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаси аниқланганлиги ҳолати бўйича тергов ҳаракатлари бошланди.