Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 24/03/2026

Afrosiyob поезди Тошкент — Шаҳрисабз йўналишида ҳафтасига 3 марта қатнай бошлайди

2026 йил 27 мартдан бошлаб Afrosiyob юқори тезликдаги поездлари жума, шанба ва якшанба кунлари Тошкент — Шаҳрисабз — Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланишни бошлайди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • Тошкент — Шаҳрисабз йўналиши бўйича поезд Тошкентдан соат 06:33 да жўнайди;
  • Шаҳрисабз — Тошкент йўналиши бўйича поезд Шаҳрисабздан соат 16:24 да жўнайди.
  • Чипталарни расмий кассалардан ва онлайн платформалардан харид қилиш мумкин.