
Тошкентда 2026 йил 24 мартдан иситиш мавсумини босқичма-босқич якунлаш бошланади, деб хабар берди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати. Ушбу қарор барқарор илиқ об-ҳаво ўрнатилганлиги муносабати билан қабул қилинди.
«Бир неча кун давомида ҳаво ҳарорати қулай даражада сақланиб қолмоқда, бу эса марказлаштирилган иситишга бўлган эҳтиёжни изчил камайтириш имконини беради. Яқинлашиб келаётган байрам кунларида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида иссиқлик етказиб бериш сақлаб қолинади. Ҳароратнинг жорий барқарорлашувини ҳисобга олган ҳолда, шаҳар иситиш даврини режали якунлашга ўтмоқда», — дейилади маъмурият хабарида.
Иситиш мавсумининг босқичма-босқич якунланиши турар жойлардаги ҳарорат режими кескин ўзгаришининг олдини олишга хизмат қилади ҳамда муҳандислик тизимларининг барқарор ишлашини таъминлайди, деб қайд этди ҳокимлик.
Шаҳар хизматлари байрам кунларида кучайтирилган иш режимида фаолият юритади. «Шу билан бирга, об-ҳаво шароити ва иссиқлик таъминоти тизимларининг ишлаши доимий мониторинг қилиб борилади ҳамда зарурат туғилганда тезкор чора кўришга тайёр турилади», — дея қўшимча қилди маъмурият.
Пойтахтда иситиш мавсуми 2025 йил 3 ноябрдан бошланган эди.
Ўтган иситиш мавсуми 2024 йил 7 ноябрдан 2025 йил 18 мартгача давом этган.