Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 19/03/2026

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамларида неча кун дам олишади

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамлари муносабати билан кетма-кет тўрт кунгача дам олиш кунлари кўзда тутилган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-канали хабар берди.

Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, 2026 йил 20 март (жума) Рамазон ҳайити шарафига, 21 март (шанба) эса Наврўз байрами муносабати билан дам олиш куни деб эълон қилинган. 22 март (якшанба) ҳам дам олиш куни ҳисобланади.

Қўшимча равишда, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 23 март (душанба) дам олиш куни бўлади — байрам кунларидан бири дам олиш кунига тўғри келгани сабабли ушбу кун кўчирилган.

Шу билан бирга, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 23 март иш куни бўлиб қолади.