2024 йил инсоният тарихидаги энг иссиқ йил сифатида қайд этилади. Илк бор сайёра ҳарорати саноатдан олдинги даврга нисбатан 1,5° даражага кўтарилди. Бу кўрсатгичдан ошмасликка мамлакатлар 2015 йилдаги Париж келишувида келишган эди. Бироқ Европанинг Коперник иқлим маркази (C3S) мутахассислари йил охиригача бу рақам ўзгармаслигини таъкидламоқда.
2024 йил – энг иссиқ йил
C3S маълумотига кўра, ноябрь ойи глобал даражада тарихдаги иккинчи энг иссиқ ноябрь бўлди. Бу кўрсаткич фақат ўтган йилги ноябрь ойидан ортда қолди. Шу билан бирга, Европа ҳудуди ҳозирча бу жараёнга қўшилмай, совуқда қолмоқда.
«2024 йилнинг энг иссиқ йил сифатида қайд этилишига эндиликда шубҳа йўқ», – дейди C3Sнинг муовини Саманта Бёрджесс. «Париж келишуви мақсадлари ҳозирча бузилмаган, лекин иқлим ўзгаришига қарши жиддий чоралар кўриш вақти келди».
Эҳтимол, бир йиллик 1,5°C даражада иссиқ бўлиш кўп хавф туғдирмас. Чунки бу узоқ муддатли мақсад ҳисобланади. Аммо олимлар узоқ вақтдан бери 2°C даражага ҳам чиқмасликка ишонч йўқотган. Энди улар фақат қаттиқ чоралар орқали иқлим ўзгаришини жиловлаш мумкинлигига умид қилиб қолишмоқда.
Европада совуқ ва юқори энергия нархлари
Европа ноябрь ойида глобал иссиқлик рекордидан четда қолди. Мазкур ой энг совуқ ва ёғингарчилиги кўп ноябрлардан бири бўлди. Испаниядаги селлар, Балқан ярим оролининг шарқий қисми, Лондон ва Буюк Британиянинг жанубий ҳудудларидаги ёғингарчиликлар аҳолини қийин аҳволга солди.
Шу билан бирга, Европадаги газ захиралари ўтган йилларга нисбатан камайган. Ноябрь ой охирига келиб Европа омборлари атиги 86%га тўлдирилганди. Бу кўрсаткич ўтган йилда 96% бўлган. Агар шундай ҳолат давом этса, европаликлар мавсум охирига келиб, омбордаги газ захиралари охирига етиши мумкин ва европаликлар учун яна бир йил давомида элект қуввати учун 1 йил давомида одатдагидан кўпроқ тўлашга тўғри келади. Энергия тақчиллиги ва юқори нархлар иқтисодий рақобатда Европани Хитой ва АҚШ каби давлатлардан ортда қолишига сабаб бўлмоқда.
Ҳал этиш чоралари зарур
Иқлим ўзгариши сайёрадаги мувозанатни бузмоқда. Ҳароратинг кўтарилиши ёғингарчилик ва ҳаво айланиш тизимларини издан чиқаради. Натижада қурғоқчилик, қаттиқ совуқлар, ўрмон ёнғинлари ва селлар кўпаймоқда.
Европа учун январь ва февраль ойлари мавсумга нисбатан мўътадилроқ бўлишига умид қилинмоқда, лекин жиддий чораларсиз иқлим ўзгариши янада жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.