Кредит калькулятори

Кўчмас мулк ва автомобиллар учун онлайн ҳисоблаш

Ҳисоблаш
Жамият 19/03/2026

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

Ўзбекистон мактабларида баҳорги таътил кунлари ва Рамазон ҳайити муносабати билан белгиланган дам олиш вақти маълум қилинди. Рамазон ҳайитининг 20 март санасига тўғри келиши муносабати билан ўқувчилар учун баҳорги таътил айнан шу кундан старт олади.

Таътил кунлари 20 мартдан бошланиб, 28 мартга қадар (шу куни ҳам) давом этади. Жорий ўқув йилининг тўртинчи чораги эса 30 март, душанба кунидан бошланиши белгиланган.

Таътил даврига тўғри келган ўқув соатларини ўзлаштириш бўйича ҳам аниқлик киритилди. Хусусан, 20 март (жума) ва 28 март (шанба) кунларига тўғри келган дарслар тўртинчи чорак давомида ўқув дастурларини тиғизлаштирган ҳолда қайта режалаштирилади ва ўқитилади.

Шундай қилиб, мактаб ўқувчилари баҳорги таътил давомида кетма-кет 10 кун дам олиш имкониятига эга бўладилар.